Навоийда 14 кунлик чақалоғини сотаётган аёл ушланди
2019 йил 25 март куни Навоий вилояти, Кармана туманида Ф.А.(исмли аёл) 14 кунлик фарзандини 5 млн. сўм эвазига фуқаро Д.Ж.га сотаётган вақтида қўлга олинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
18 март куни Тошкет вилоятида ҳам шунга ўхшаш ҳодиса кузатилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter