Икки аёл орадан 55 йил ўтиб, туғуруқхонада алмашиб қолишганини билишди
Британиялик икки аёл орадан 55 йил ўтиб, туғуруқхонада алмашиб қолишганини билишди. Бу мамлакат соғлиқни сақлаш тизими тарихида янги туғилган чақалоқларнинг алмашиб қолиши расман тасдиқланган биринчи ҳолат, деб ёзди BBC.
Клэр ва Жессика алмашиб қолишганини Жессиканинг акаси — Тони топширган ДНК-тестдан билишди. 2022 йилда Клэр ҳам ДНК-тест топшириб, натижасидан ажабланди.
Аёллар 1967 йилда — Клэр тахминан соат 22:20 ларда, Жессика орадан бир неча соат кейин, ярим тунда дунёга келган. Кейинги куни эрталаб Клэрнинг онасига ўз биологик қизи ўрнига Жессикани топширишган. Таъкидланишича, оиланинг бошқа аъзоларига нисбатан чақалоқнинг сочлари сариқроқ эди, аммо яқин қариндошлари орасида сариқ сочлилар бўлгани учун аёл бунга кўп эътибор қаратмаган.
Миллий соғлиқни сақлаш жамғармаси хатолик ўтганига иқрор бўлди. «Камёб ва мураккаб» дея баҳоланган ҳодиса бўйича томонлар музокарага киришган: алмашиб қолган «чақалоқлар»га бадал пули тўлаб берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter