«Оилада бирон киши вафот этса ёрдам пули бериладими? Агар берилса унинг шартлари қандай?».
«Оилада бирон киши вафот этса ёрдам пули бериладими? Агар берилса унинг шартлари қандай?».
Саволга Адлия вазирлиги масъул ходими Дилмурод Ражаббоев жавоб беради:
— «Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида»ги қонуннинг 9-моддасида дафн этиш учун нафақа ҳамда моддий ва бошқа ёрдам кўрсатиш белгиланган. Унга кўра вафот этган шахснинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандлари ва бошқа қариндошларига ёки қонуний вакилига, улар бўлмаганда эса дафн этиш мажбуриятини ўз зиммасига олган бошқа шахсга дафн этиш учун Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан нафақа бериш кафолатланади.
Дафн этиш учун нафақа мурожаат этилган кунда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими томонидан:
вафот этган шахс пенсия ёки ижтимоий нафақа олиб турган ёхуд ишламаган ва пенсионер бўлмаган ҳолларда — ўлим ҳақидаги гувоҳнома асосида;
ўлик бола туғилган ёки бола ҳаётининг биринчи ҳафтаси давомида вафот этган (перинатал ўлим) тақдирда — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бериладиган перинатал ўлим тўғрисидаги маълумотнома асосида тўланади.
Корхона, муассаса, ташкилотнинг ходими ёки ходимнинг қарамоғида бўлган оила аъзоси вафот этган тақдирда дафн этиш учун нафақа мазкур харажатлар кейинчалик Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланган ҳолда корхона, муассаса ёки ташкилот томонидан тўланади.
Вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга корхона, муассаса ва ташкилот томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ моддий ва бошқа ёрдам кўрсатилиши мумкин.
Дафн этиш нафақаси энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баравари миқдорида берилади. Уни пенсионер вафот этганидан кейин 60 кун ичида мурожаат этган ҳолда олиш мумкин. Таъкидлаш керакки, мазкур нафақага солиқ солинмайди ва у нақд пулда тўланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter