Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олимлар соч тўкилишининг янги сабабини аниқладилар

Олимлар соч тўкилишининг янги сабабини аниқладилар

Чжэцзян Хитой тиббиёт университети олимлари алопеция (каллик) ва ичак микроблари таркиби ўртасидаги боғлиқликни аниқлашди. Тадқиқот шуни кўрсатдики, ушбу микроорганизмларнинг айрим турлари касаллик хавфини оширади, бошқалари эса аксинча, ҳимоя қила олади.

Алопеция аутоиммун касаллик сифатида таснифланади. Ушбу ташхис билан беморнинг боши ва танасида соч тўкила бошлайди, юмалоқ соҳалар  пайдо бўлади.

Алопециянинг сабаблари ҳали ўрганилмаган. Психологик стресс ёки бирга келадиган касалликлар таъсирида пайдо бўлиши мумкин, деб ишонилади. Аммо кўп ҳолларда аниқ сабабни аниқлаш имкони йўқ. 

Янги тадқиқот муаллифлари алопеция исата ва ичак микробиотаси бўйича катта маълумотлар тўпламини таҳлил қилдилар. Натижаларга кўра, Ruminococcaceae UCG-003  микроорганизмининг мавжудлиги алопеция ривожланиши учун хавф омили эканлигини кўрсатди. Butyricimonas, Enterorhabdus, Eubacterium ва Phascolarctobacterium  микроорганизмлари ушбу касалликнинг хавфини камайтиради.

Олимларнинг таъкидлашича, микроорганизмлар организмнинг яллиғланиш реакциясига таъсир қилувчи қисқа занжирли ёғ кислоталарини ишлаб чиқаради. Аммо ичак микробиотасида содир бўладиган жараёнлар жуда мураккаб ва қўшимча тадқиқотларни талаб қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг