Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олимлар уйқусизликнинг жиддий зарарини аниқладилар

Олимлар уйқусизликнинг жиддий зарарини аниқладилар

Пенсилвания университети (AҚШ) олимлари уйқусизликнинг янги салбий оқибатини аниқлашди. Тадқиқот шуни кўрсатдики, агар одам иш ҳафтасида беш соатдан ортиқ ухламаса, юрак-қон томир тизимининг ҳолати ёмонлашади. Aйниқса, бундай кишилар юрак уриши ва қон босимидан азият чекади. 

Олимлар, шунингдек, дам олиш кунларида кўпроқ ухлаб олиш аҳволни яхшиламаслигини аниқладилар. Тананинг соғлиқ кўрсаткичлари нормал ҳолатга қайтиши учун етарли даражада тикланиш кузатилмайди. 

Тадқиқот муаллифлари 20 ёшдан 35 ёшгача бўлган 15 нафар соғлом эркак кўнгиллилардан иборат жамоани тўплашди. Тажриба 11 кун давом этди. Дастлабки учта иштирокчи кечаси 10 соатгача ухлашлари мумкин эди. Кейин беш кеча давомида уларга беш соатдан кўп бўлмаган уйқуга рухсат берилди.

Тадқиқотчилар кун давомида иштирокчиларнинг дам олиш вақтидаги юрак уриш тезлиги ва қон босимини ҳар икки соатда ўлчаб туришди.

Натижалар шуни кўрсатдики, юрак уриш тезлиги кунига ўртача бир мартага ошган. Aгар дастлаб 69 бўлса, тажриба охирида у аллақачон 78га етди. Систолик қон босими ҳам кунига тахминан 0,5 миллиметр симоб (mmHg) га кўтарилди - 116 дан 119,5 mmHgгача.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг