Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олий Мажлис “Шовқиндан ҳимоя қилиш” ҳақидаги қонунни кўриб чиқмоқда

Олий Мажлис “Шовқиндан ҳимоя қилиш” ҳақидаги қонунни кўриб чиқмоқда

Янги қонунда аҳоли осойишталигини бузиш мумкин бўлмаган вақт 8 соатгача, байрам кунлари эса 11 соатгача узайтириш назарда тутилган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди. Мажлисда “Аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.

Янги қонун лойиҳасида фуқароларнинг осойишталигини бузишга йўл қўйилмайдиган вақтлар оралиғи амалдаги 7соатдан 8 соатгача (23:00—07:00), байрам кунлари эса соат 22:00 дан 09:00 гача узайтириш таклиф этилмоқда.

Ушбу вақт оралиғида фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чоралари кучайтириляпти.

Белгиланган меъёрдан ортиқ шовқинга йўл қўяётган объектлар фаолиятини тўхтатиб туриш, шовқин таъсири натижасида етказилган зарар учун суд тартибида компенсация ундириш бўйича нормалар киритилмоқда.

Шунингдек, аҳоли истиқомат қиладиган кўп квартирали уйларда шовқининг йўл қўйиладиган даражасидан ошадиган манбалардан фойдаланиб қурилиш ва таъмирлаш ишларини фақат иш кунлари соат 09:00 дан 18:00гача амалга ошириш мумкинлиги белгилаб қўйилмоқда.

Ундан ташқари, шовқини даражаси белгиланган меъёрдан юқори бўлган меҳнат билан шуғулланувчи ходимларнинг маошини ошириш ҳам қонунда мустаҳкамланиб қўйилмоқда.

Шовқин даражаси нормадан ортиқ бўлган транспорт воситаларини бошқариш учун жавобгарлик кучайтирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг