Олмалиқ йўлида ўта иссиқ об-ҳавода ҳашар ўтказилмоқда (фото)
![Олмалиқ йўлида ўта иссиқ об-ҳавода ҳашар ўтказилмоқда (фото)](https://xabar.uz/static/crop/1/9/920__95_1991760276.jpg)
Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳрига элтувчи А-373 трассасида ялпи ҳашар ўтказилмоқда. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда фото ва видеолар тарқалди.
Суратларда аёллар катта трасса бўйини тозалашаётганини кузатиш мумкин.
Шунингдек, Олмалиқда комбинат ишчилари йўл тозалашаётгани, гул экишаётгани айтилади.
![](https://xabar.uz/static/uploads/39/720__Z02tRUvmcBaWOBkMHVXCh-PyII_Sp5I4.jpg)
Эслатиб ўтамиз, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича жуда иссиқ об-ҳаво сақланиб туриши маълум қилинганди.
Аввалроқ ФВВ огоҳлантириш билан чиқиб, 24-26 июль кунлари ҳаво ҳарорати меъёридан 6 даражагача иссиқ бўлишини билдирганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter