Бугун ҳам ўта иссиқ об-ҳаво кузатилади
![Бугун ҳам ўта иссиқ об-ҳаво кузатилади](https://xabar.uz/static/crop/8/0/920__95_803394854.jpg)
Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича жуда иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида иссиқнинг бироз пасайиши кутилмоқда. Кундуз куни ҳаво ҳарорати 41-44° гача, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 45-46° гача, Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида 35-40° гача исийди. Шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда чангли бўрон билан 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.
Пойтахтимизда иссиқ бўлади. Шамол тезлиги 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 41-43° ни ташкил этади.
Тоғли ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида эса 25-30 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 28-33° бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter