Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олмазор ҳокими ўринбосари ишдан кетиши керак — депутат

Олмазор ҳокими ўринбосари ишдан кетиши керак — депутат

Абдурасул Ваҳабов (ўртада, қора футболкада, қўлини пахса қилиб турибди)

Олий Мажлис депутати Расул Кушербаев Олмазор тумани ҳокими ўринбосари маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилиши, "ўзини кўча зўравонидек тутиб, ҳокимият номига доғ туширгани, раҳбарликка ноқобиллиги учун лавозимини тарк этиши керак"лигини айтган.

Шунингдек, депутат сўзини асослаш учун "Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонундан кўчирмалар келтирган:

  • Журналист ўз касбига доир фаолиятни амалга ошириш чоғида маълумотларни белгиланган тартибда ёзиб олиш, шу жумладан, зарур техника воситаларидан фойдаланган ҳолда ёзиб олиш ҳуқуқига эга.
  • Журналист журналистлик фаолиятини амалга ошириш чоғида шахс дахлсизлиги кафолатидан фойдаланади.
  • Журналист ахборот тўплаш ва текширув ўтказиш ҳуқуқига эга.
  • Журналист ўз текширувларининг натижаларини оммавий ахборот воситалари орқали тарқатишга, уларни давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахсларга ихтиёрий равишда тақдим этиши мумкин.
  • Журналист текшируви даврида у кўлга киритган материаллар ва ҳужжатлар олиб қўйилиши ёки кўздан кечирилиши мумкин эмас.
  • Давлат журналистга ахборотни эркин олиши ва тарқатишини кафолатлайди, ўз касбига доир фаолиятни амалга оширишида унинг ҳимоя қилинишини таъминлайди.
  • Журналистнинг журналистлик фаолиятига аралашиш, ундан ўз касбига доир вазифаларни бажариш чоғида олган бирор бир маълумотни талаб этиш тақиқланади.
  • Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари журналистга тазйиқ ўтказганлик, унинг журналистлик фаолиятига аралашганлик, журналистнинг материаллари ва зарур техника воситаларини ғайриқонуний равишда олиб қўйганлик учун жавобгарликка тортиладилар.
  • Журналистнинг белгиланган ҳуқуқларини бузганлик, унинг журналистлик касбига доир фаолияти билан боғлиқ ҳолда шаъни ва қадр-қимматини ҳақорат қилганлик, унинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига таҳдид, зўравонлик ёки тажовуз қилганлик қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 14 август куни Олмазор тумани ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳабов суриштирув учун олдига келган «Kun.uz» ходимларига тажовуз қилган, уларнинг шахсий мулкига зарар етказган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг