Олмазор туманига янги ҳоким тайинланди
Тошкент шаҳар Сергели тумани ҳокими Раҳмонов Бахтиёр Султонович Олмазор тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда юрист Хушнудбек Худойбердиев Телеграм каналида хабар берди.
Олмазор туманининг собиқ ҳокими Абдуқаҳҳор Тўхтаев 12 апрель куни қурилиш вазири этиб тайинланган эди.
Раҳмонов Бахтиёр Султонович - 1959 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Миллати ўзбек.
Маълумоти — олий. 1981 йил, Киев муҳандис-қурилиш институти тамомлаган.
Муқаддам Миробод тумани ҳокими ва Тошкент шаҳар ҳокимининг капитал қурилиш масаласи бўйича биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Сергели туманига ким ҳоким этиб тайинлангани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter