Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Халқ таълими вазири: «Ўқитувчиларнинг жамоат ишларига чиқиши мажбурий эмас, ихтиёрий»

Халқ таълими вазири: «Ўқитувчиларнинг жамоат ишларига чиқиши мажбурий эмас, ихтиёрий»

Фото: «Xabar.uz»

Кеча, 5 февраль куни Тошкент шаҳридаги Миллий матбуот марказида ОАВ ходимлари учун матбуот анжумани ўтказилгани ва унда Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов ҳисобот бергани ҳақида маълум қилган эдик.

Матбуот анжуманида журналистлар кўплаб оғриқли муаммолар юзасидан вазирга мурожаат қилишди. Хусусан, ўқитувчиларнинг дарс ўтишдан бошқа ишларга жалб қилинаётгани ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб берилди:

— Ўқитувчи зиёли, тарғиботчидир. У фақат дарсга кириб, таълим бериши керак эмас. Педагог ўз маҳалласининг фаоли бўлиши жоиз. Маҳалла аҳли ва фаоллари ўртасида жамиятдаги ислоҳотларни тарғиб қилсин. Керак бўлса, уйма-уй юриб, тушунтириши лозим. Шундай фидойи ўқитувчиларимиз борлиги учун жамиятда ривожланиш кузатиляпти. Бу каби ишлар мажбурий эмас, лекин ўқитувчиларимиз ўзининг шижоати билан ихтиёрий амалга оширишса, биз фақат хурсанд бўламиз, — деди Халқ таълими вазири.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг