Ўтган йили 9 нафар мансабдор солиқчилар ишдан олинган – Солиқ қўмитаси
2025 йилда зиммасига юклатилган хизмат вазифаларини етарли даражада бажармаган, иш фаолиятида хато ва камчиликларга йўл қўйган 53 нафар масъул ходимларга интизомий чоралар қўлланилган.
Бу ҳақда Солиқ қўмитасида марказий аппарат ва ҳудудий солиқ идоралари, тизим таркибидаги ташкилотлар раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган кенгайтирилган Ҳайъат йиғилишида маълум қилинди.
Йиғилишда давлат солиқ хизмати органларининг 2025 йилдаги фаолияти натижалари сарҳисоб қилиниб, 2026 йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинган.
Қайд этилишича, ҳисобот даврида юқоридаги сабабларга кўра, 7 нафар ҳудудий солиқ инспекция раҳбарлари, 1 нафар солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари ҳамда 1 нафар солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи вазифасидан озод этилган.
Ҳайъат йиғилишида, қўмита раиси ўринбосарлари, ҳудудий бошқарма ва туман (шаҳар) раҳбарларининг ҳисоботлари ҳам эшитилди.
Йиғилиш сўнгида, солиқ тушумлари бўйича жорий йилнинг 1-чораги учун прогноз кўрсаткичларини барча солиқ турлари бўйича сифатли равишда сўзсиз таъминлаш, қонун ҳужжатлари асосида солиқ маъмурчилигига киритилган янгиликларни солиқ тўловчиларга ўз вақтида ва сифатли етказилишини таъминлаш борасида маъсулларга тегишли топшириқлар берилди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter