Ўзбекистон аҳолиси бир йил ичида қанчага кўпайгани очиқланди
Статистика агентлиги Ўзбекистон аҳолисининг ошиши бўйича маълумот берди.
Унда айтилишича, 2023 йилнинг 1 июль ҳолатига республика бўйича жами доимий яшовчи аҳоли сони 36 372,3 минг кишини ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 фоизга кўпайган.
Шундан:
Аёллар сони – 18 066,0 минг киши
Эркаклар сони – 18 306,3 минг киши
Шаҳар жойларда – 18 557,5 минг киши
Қишлоқ жойларда – 17 815,8 минг киши.
Статистикага кўра, 2023 йилнинг январь–июнь ойларида республикамизда 434 519 та туғилиш қайд этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter