Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон ҳарбийлари халқаро мусобақада рекорд натижага эришди

Ўзбекистон ҳарбийлари халқаро мусобақада рекорд натижага эришди

Видеодан скриншот

Покистонда ўтказилган нуфузли IX «Жамоа руҳи» халқаро мусобақасида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги разведкачилари 97,3 фоиз натижа билан ғалаба қозонишди.

Иккинчи ўринни Малайзия (82,1 фоиз), учинчи ўринни эса АҚШ (76,4 фоиз) эгаллади.

Мусобақада дунёнинг 19 та давлатидан 34 та жамоа иштирок этди. Улар 90 км масофани босиб ўтиш жараёнида 31 маротаба турли мураккаб ва кутилмаган тўсиқлар ҳамда амалий тест синовларини бажаришлари лозим эди. Ушбу масофани ҳарбийларимиз 33 соат 34 дақиқада босиб ўтди.

Шунингдек, ҳарбийларимиз 80 кг вазндаги «ярадор»ни 5 км масофага ташиш бўйича мутлақ рекорд (27 дақиқа) ўрнатишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг