Ўзбекистон Ҳиндистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатди

Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра, жорий йилнинг 1 май куни Деҳли шаҳрига инсонпарварлик кўмаги етказилди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар бермоқда.
Мобил кислород концентраторлари тўпламлари, эҳтиёж юқори бўлган турли дори воситаларидан таркиб топган инсонпарварлик юклари Деҳли аэропортида мамлакатимизнинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Ахатов томонидан мазкур мамлакат Қизил Хоч жамияти ва Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакилларига топширилди.
Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистон 2020 йилда Ўзбекистонга COVID-19 билан оғриган одамларни даволаш учун ишлатиладиган тиббий препаратлар, жумладан, гидроксиклорокин таблеткалари ва бошқа дори-дармонлар юборган эди. 2021 йилнинг март ойида Ўзбекистон COVAX ташаббуси доирасида Ҳиндистон зардоб институти томонидан ишлаб чиқарилган 660 минг доза вакцинани қабул қилиб олди.
Сўнги вақтларда Ҳиндистонда коронавирус билан боғлиқ вазият жиддийлашди. Ўтган суткада 3689 киши коронавирусдан вафот этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter