Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзбекистон ортиқча электр энергиясини Европага экспорт қила олади» — энергетика вазири

«Ўзбекистон ортиқча электр энергиясини Европага экспорт қила олади» — энергетика вазири

Каспий денгизи туби бўйлаб электр кабелини ўтказиш бўйича Қозоғистон-Ўзбекистон-Озарбайжон қўшма уч томонлама лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилса, Ўзбекистон 2030 йилдан бошлаб ортиқча электр энергиясини Европага экспорт қила олади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги раҳбари Жўрабек Мирзамахмудов Остонада бўлиб ўтаётган Марказий Осиё энергетика вазирларининг биринчи йиғилиши доирасида маълум қилган.

«Жорий йил охирига қадар қайта тикланадиган энергия манбаларидан олинадиган умумий энергия қувватини 4 ГВт дан ортиқ даражага етказамиз. 2030 йилга бориб бу кўрсаткич 20 ГВт дан ошади, шундан 2 дан 5 ГВтгача Европага экспорт қилинади», — деди Ж.Мирзамаҳмудов.

Унинг сўзларига кўра, экспортнинг аниқ ҳажми электр энергиясини узатиш тизимининг қуввати ва европалик харидорларнинг эҳтиёжларига боғлиқ бўлади.

Вазирнинг қайд этишича, Ўзбекистондан борадиган электр энергияси Марказий Осиёнинг ягона энергетика тизими орқали Қозоғистондан Каспий денгизи туби бўйлаб Озарбайжонга, у ердан Грузияга, сўнгра Руминия, Венгрия ва Болгарияга етказилади.

Режага мувофиқ, Ўзбекистонда 2030 йилга бориб умумий ишлаб электр чиқариш қуввати 2,4 баробарга – 44,9 ГВтгача оширилади. Шу билан бирга, қайта тикланадиган энергия манбаларининг улуши 40 фоизга етказилади ва бу мақсадда умумий қуввати 18,8 ГВт (8,6 ГВт – қуёш, 10,2 ГВт – шамол) бўлган қуёш ва шамол энергияси ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг