Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон ва Албания биринчи хонимлари учрашди

Ўзбекистон ва Албания биринчи хонимлари учрашди

Фото: Зироат Мирзиёева

​Албания Республикаси Президентининг мамлакатимизга расмий ташрифи доирасида Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Биринчи хоними Зироат Мирзиёева ҳамда Албания Республикаси Биринчи хоними Арманда Бегайнинг учрашуви бўлиб ўтди.

​Очиқ ва самимий мулоқот руҳида ўтган учрашувда икки давлат раҳбарларининг рафиқалари Ўзбекистон ва Албания халқлари ўртасидаги дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлаш, шунингдек, маданий-гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

​Маданий дастур давомида олий мартабали меҳмон ўзбек амалий санъати усталарининг ижод намуналари, жумладан, ёғоч ўймакорлиги, қадимий сўзана каштачилиги техникаси ҳамда анъанавий кулолчилик буюмлари билан танишди.

​Дастурнинг ёрқин лаҳзаларидан бири анъанавий ўзбек либослари намойиши, шунингдек, мамлакатимизнинг турли ҳудудларига хос жиҳатларни акс эттирган «Келин салом» маросими тақдимоти бўлди. Олий мартабали меҳмон ўзбек халқининг миллий анъана ва урф-одатларига самимий қизиқиш билдириб, уларнинг чуқур тарихий илдизлари, гўзаллиги ва бетакрорлигини алоҳида таъкидлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг