Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон яна бир Шимолий Америка давлати билан дипломатик алоқа ўрнатди

Ўзбекистон яна бир Шимолий Америка давлати билан дипломатик алоқа ўрнатди

Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон билан Сент-Люсия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммюнике имзоланди.

Бу ҳақда «Дунё» АА маълум қилди.

Хабарда айтилишича, Ҳужжатни икки давлат ҳукуматлари номидан Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Сент-Люсиянинг БМТдаги доимий вакили Менисса Рамбали имзолади.

Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари доирасида қўшма ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр эканликларини билдирдилар.

Сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишларини топиш учун икки томонлама алоқаларни фаоллаштириш бўйича келишувга эришилди.

Ҳужжатнинг имзоланиши Ўзбекистоннинг Кариб ҳавзаси мамлакатлари билан ўзаро ҳамкорлигини фаоллаштиришда муҳим қадам бўлди.

Шу тариқа, Кариб денгизининг шарқий қисмида жойлашган Сент-Люсия орол давлати Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 163-давлат бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2025 йил 10 июль куни Африкадаги Эритрея мамлакати билан дипломатик муносабатлар ўрнатган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг