Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда аҳолиси кўп туман ва шаҳарлар маълум бўлди

Ўзбекистонда аҳолиси кўп туман ва шаҳарлар маълум бўлди

Фото: Xabar.uz

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 апрел ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони қарийб 38,4 миллион кишига етган. Шу билан бирга, мамлакатда аҳоли энг кўп яшайдиган туман ва шаҳарлар рўйхати ҳам маълум қилинди.

Рейтингнинг биринчи поғонасидан Наманган шаҳри ўрин олди. Бу шаҳарда 731,3 минг нафар аҳоли истиқомат қилади. Кейинги ўринларда Самарқанд шаҳри ва Ургут тумани қайд этилган бўлиб, уларнинг аҳолиси мос равишда 607,6 минг ва 588,6 минг нафарни ташкил этган.

Аҳоли сони бўйича тўртинчи ўринни 506 минг нафар аҳолига эга Андижон шаҳри эгаллади. Сурхондарё вилоятининг Денов тумани эса 442,7 минг нафар аҳоли билан бешинчи поғонадан жой олган.

Тошкент шаҳридаги Олмазор тумани 419,6 минг киши билан олтинчи ўринни қайд этди. Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида эса 401,5 минг нафар аҳоли яшайди.

Рейтингнинг кейинги поғоналарида Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани (395 минг киши), Шайхонтоҳур тумани (374,6 минг киши) ҳамда Андижон вилоятининг Асака тумани (369,6 минг киши) жойлашган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг