Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда ҳаво сифатини яхшилаш учун 900 млрд сўм ажратилади

Ўзбекистонда ҳаво сифатини яхшилаш учун 900 млрд сўм ажратилади

2025 йилда Ўзбекистонда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш ва экологик вазиятни яхшилашга доир лойиҳаларни молиялаштириш учун 900 миллиард сўм ажратилади.

Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги чиқишида маълум қилди.

Қайд этилишича, маблағлар саноат корхоналарида фильтрация ва тозалаш тизимларини модернизация қилиш, шунингдек, экологик дастурларни кенгайтиришга сарфланади.

Шунингдек, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси ўринбосари Жусипбек Казбековнинг қўшимча қилишича, экологик лойиҳалар учун келаси йилда бюджет қўшимча даромадлари ҳисобидан яна 548 миллиард сўм ажратилиши режалаштирилган.

Мазкур чора-тадбирлар саноат чиқиндиларининг зарарини камайтириш, ҳавонинг ифлосланиш даражасини пасайтириш ва аҳолининг соғлом яшаш шароитларини таъминлашга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 18 ноябрдаги ПҚ-343-сон қарор билан Ўзбекистонда Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш жамғармаси тузилган ва унга 900 млрд сўм ажратилиши белгиланган эди. Қайд этилишича, ушбу маблағнинг бир қисми – давлат қарзини сўндириш учун кўзда тутилган маблағ ҳисобидан берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг