Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда китоб байрами ўтказилмоқда

Ўзбекистонда китоб байрами ўтказилмоқда

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан 24-25 май кунлари «Китобхонлик маданиятини юксалтириш – буюкф мақсадларимизга эришишнинг муҳим кафолатидир» шиори остида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари ҳамда Тошкент шаҳрида республика китоб байрами ўтказилмоқда.

Президентининг «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида ўтказилаётган ушбу байрам китобнинг жамиятимиз маънавий-маърифий ҳаётидаги ўрнини янада ошириш, буюк аждодларимизнинг ёрқин хотирасини, замонамиз қаҳрамонлари тимсолини ҳаққоний ва халқчил акс эттирувчи адабиётлар салмоғини оширишда адиб ва ноширларни қўллаб-қувватлаш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, интеллектуал ривожланган, жисмонан соғлом ва маънан баркамол қилиб вояга етказишда китобнинг ўрни ва аҳамиятини янада юксалтириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишга қаратилган.

Республика китоб байрами Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим, Маданият вазирликлари, Хотин-қизлар қўмитаси, Ёзувчилар уюшмаси, Ёшлар иттифоқи, Миллий телерадиокомпания, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Икки кун давомида бўлиб ўтадиган тадбир доирасида пойтахтимиздаги «Сайилгоҳ» кўчасида, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлар марказларида 100 дан зиёд нашриёт ва ижодий уйлар, матбаа корхоналари ҳамда китоб савдоси ташкилотлари томонидан китоб ва китоб маҳсулотлари кўргазмалари ташкил этилади.

Шунингдек, «Намунали китоб дўкони» танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилади. Кўргазмаларда бевосита иштирок этиш, китоб маҳсулотларини харид қилиш имконияти яратилади, кўргазма қатнашчилари учун Худойберди Тўхтабоев, Анвар Обиджон, Маҳмуд Тоир, Иқбол Мирзо, Сирожиддин Саййид каби таниқли шоир ва ёзувчилар, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндорлари иштирокида мушоиралар, адабий учрашувлар уюштирилади. Таниқли санъаткорлар ва ёш истеъдод соҳиблари, шунингдек, Республика ёш томошабинлар театри ва Республика қўғирчоқ театрининг ҳамда турли болалар санъат гуруҳларининг «Китобсеварларни қутлаймиз!» номли чиқишлари ташкил этилади.

Бундан ташқари, «Энг яхши китобхон оила», «Энг яхши китобхон», «Ёш китобхон» каби совринли викториналар ва «Китоб ўқишни ёқтирасизми?» мавзуида ижтимоий сўровлар, «Машҳурлар китоб ўқийди» шиори остида ўзбек эстрада намояндалари, театр ва кино актёрлари, спорт усталарининг Китоб байрамига ташрифи ҳамда уларнинг иштирокчилар билан мулоқотлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг