Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда никоҳлар сони кетма-кет тўртинчи йил пасаймоқда

Ўзбекистонда никоҳлар сони кетма-кет тўртинчи йил пасаймоқда

Ўзбекистонда 2025 йилнинг январ-декабр ойларида қайд этилган никоҳлар сони 267,1 минг бирликни, ҳар минг аҳолига никоҳ  коэффициенти эса 7,1 промиллени ташкил  этди.

Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси ҳисоботларида қайд этилди.

Ҳисобот даврида никоҳлар сони 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 4,7 минг бирликка камайган. Шунингдек, 2023 йилга нисбатан – 16,7 минг бирликка, 2022 йилга нисбатан – 29,6 минг бирликка, 2021 йилга нисбатан эса 38,1 минг бирликка камайган.

Никоҳлар  сони шаҳар жойларида 132,6 минг бирликни (49,7 фоиз), қишлоқ жойларида эса 134,5 минг бирликни (50,3 фоиз) ташкил этди.

Статқўм, шунингдек, никоҳдан ажралишлар сони бўйича ҳам маълумот беради. Аммо бу рақамлар бир муддат олдин Олий суднинг фуқаролик ишлари бўйича судларида кўрилган ва никоҳдан ажралишлар бўйича чиқарилган суд қарорлари сонига мутаносиб эмас.

Яъни, Статқўм маълумотига кўра, никоҳдан ажралишлар сони ўтган йили 46,9 минг бирликни (ҳар минг аҳолига 1,2 промилле) ташкил этган (Олий суд 37 544 та ажрим бўлганини ёзган).

Қўмита, шунингдек, яна бир қизиқ маълумотни келтиради. Унга кўра, никоҳга киришишлар сони сўнгги 4 йилда камайиб бораётгани фонида ажралишлар сони ҳисобот даврида 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 1,8 минг бирликка кўпайган.

Шундан ажрашишлар шаҳар жойларида – 28,2 минг бирликни (60,1 фоиз), қишлоқ жойларида эса 18,7 минг бирликни (39,9 фоиз) ташкил қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг