Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда қор қачон ёғади? Бир ҳафталик об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистонда қор қачон ёғади? Бир ҳафталик об-ҳаво маълумоти

Фото: Xabar.uz

Март ойининг катта қисми ва апрел ойининг бошида Ўзбекистонда иссиқ об-ҳаво кузатилди ва совуқ ортда қолиб, иссиқ кийимларни узоқроқ олиб қўйса бўлади деб ҳам ўйладик.

Бироқ синоптиклар баҳор йилнинг нафақат жуда гўзал, балки об-ҳаво кутилмаган совғалар кўрсатадиган жуда инжиқ фасли деб бежиз огоҳлантирмайдилар.

Шу ҳафтада бизни ана шундай кутилмаган совғалардан бири кутмоқда.

7-9 апрелда Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи районлари (Астрахань) орқали Россиянинг Европа ҳудуди (Москва области) устида шаклланган нам ва совуқ ҳаво оқимлари кириши кутилмоқда.

Республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, 8 апрелда айрим жойларга кучли ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси ва 9 апрелда эрталаб айрим жойларда ёғаётган ёмғир қорга айланиши мумкин.

Айрим жойларда шамолнинг тезлиги кучайиб, секундига 15-20 метргача, баъзи туманларда шиддат билан эсганда 23-28 метргача етиши кутилмоқда.

8-9 апрелда республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

Кундузги ҳарорат 8-9 апрель кунлари пасайиб 5-10 даражани, 9-10 апрелда кечаси 0-5 даражани, айрим жойларда 1 даража совуқни ташкил қилиши кутилмоқда.

Ҳар доим баҳорда кузатилганидек, бундай совуқ давр узоқ давом этмаслиги лозим. Кундузи 9 апрелда ёғингарчилик тўхташи кутилмоқда. 10 апрелда эса бутун республика ҳудудида об-ҳаво ёғингарчиликсиз ўтиб, кундузги ҳарорат кўтарилиши мумкин. 11 апрелда ҳарорат 17-22 даражагача исиши кутилмоқда.

Кейинчалик бизни яна ёғингарчиликли давр кутмоқда, лекин унда ҳарорат фони бундай паст бўлмаслиги кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг