Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда қуруқ об-ҳаво давом этадими? Синоптиклар маълумоти

Ўзбекистонда қуруқ об-ҳаво давом этадими? Синоптиклар маълумоти

Фото: Xabar.uz

«Ўзгидромет» 18-20 март кунлари республика ҳудудларида кутилаётган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

18 март куни тушдан сўнг республика марказий вилоятларига нам ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда.

Унда 18-20 март кунлари жанубдан шимолга томон жуда секин ҳаракатланувчи нам ҳаво оқимлари аввал жануб вилоятлари сўнгра, Навоий-Бухоро, Самарқанд, 19 март куни Жиззах ва кейинроқ Тошкент ва Жиззах вилоятига ҳаракатланиш тамоили билан қўшни Қозоғистонга чиқиб кетади.

Ҳаво оқимлари ҳаракат йўлида жойларга бироз ва ўрта миқдорда ёғин беради. Ёғин айрим ҳудудларда жала кўринишда ёғиб ўтиши ҳам мумкин.

Мазкур нам ҳаво оқимлари водий ва шимолий вилоятларга таъсир кўрсатмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг