Ўзбекистонда сўнгги кунларда ҳаво сифати сезиларли даражада яхшиланди
Ўзбекистонда атмосфера тозалиги ижобий томонга ўзгараётгани сезилмоқда. Ҳавонинг тозалиги, чанг ва тутуннинг камайиши айниқса бугун, 28 декабр сезилди.
Мазкур маълумотни «Ўзгидромет» ҳам тасдиқлади. Ташкилот хабарига кўра, 2025 йилнинг 28 декабрь куни соат 18:00 ҳолатига кўра атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторинги автоматик станциялари маълумотларига кўра, Тошкент шаҳрининг атмосфера ҳавосидаги:
- PM10 майда дисперсли заррачаларнинг миқдори 74 мкг/м3 ни ташкил этди, бу рухсат этилган меъёрлардан (РЕМ) (300 мкг/м3) ошмади;
-PM2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори 27 мкг/м3 ни ташкил этди, рухсат этилган меъёрлардан (60 мкг/м3) ошмади.
Бунинг сабабларидан бири дифатуда экологияни яхшилашга қаратилган ишлар дейиш мумкин. Автомобил чиқиндиларини камайтириш, иссиқхоналарга фильтр ўрнатиш каби ташаббуслар табиатни муҳофаза қилишга хизмат қилмоқда.
Энди энг муҳими — бу ишларни давом эттиришдир. Ҳар бир фуқаро атроф-муҳитга бефарқ бўлмасдан, табиатни асрашга ҳисса қўшса, экологик тозалик янада мустаҳкамланади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter