Ўзбекистонга неча ёшдаги туристлар кўпроқ келмоқда?
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январ–июн ойларида Ўзбекистонга туризм мақсадида жами 6 миллион 565 минг 410 нафар чет эл фуқароси ташриф буюрган.
Ҳисобот даврида мамлакатга дунёнинг 205 давлати фуқаролари келгани қайд этилди.
Эркак туристлар сони 3 миллион 627 минг 564 нафарни ташкил этган. Аёл туристлар эса 2 миллион 937 минг 846 нафар бўлган.
Ёш тоифалари бўйича энг катта улушни 31–55 ёш оралиғидаги туристлар ташкил қилди. Ушбу гуруҳга мансуб меҳмонлар сони 3 миллион 390 минг 402 нафарга етган.
56 ёш ва ундан катта туристлар сони 1 миллион 307 минг 741 нафарни ташкил этган.
19–30 ёш тоифасидаги сайёҳлар 1 миллион 89 минг 647 нафар бўлган бўлса, 0–18 ёшли меҳмонлар сони 777 минг 620 нафар этиб қайд қилинган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter