«Ўзгидромет» кўпчилик кутаётган хабарни тақдим этди

Ой охирига бориб республика аҳолиси жойларда ҳаво ҳароратининг сезиларли даражада кўтарилишига гувоҳ бўлади.
«Ўзгидромет» прогнозларига кўра, 30 январдан тунлари ҳам ҳаво ҳароратининг юқори кўтарилиши кутилади. Республиканинг шимол ва тоғли ҳудудларидан ташқари катта қисмларида ҳаво ҳарорати кечалари -0 -5 даража совуққа ўзгаради.
30 январь кундузи Қашқадарё вилоятида +12 даража, Сурхондарёда +13 даража илиқ ҳарорат кутилади. Ушбу кун водий вилоятларида ҳам +7 даражали илиқ ҳарорат кутилмаси мавжуд.
Келаётган беш кунликда жойларда ёғингарчилик кутилмайди.
Аввалроқ, бироз совуқ ҳарорат иш ҳафтаси охиригача сақланиши айтилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter