Пастдарғом туманида ҳоким ўзгарди
Самарқанд вилояти халқ депутатлари Пастдарғом тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «ЎзА».
Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов иштирок этган сессияда ташкилий масала кўрилди.
2017 йил февраль ойидан буён Пастдарғом тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган Собиржон Эргашев ўз аризасига кўра туман ҳокими вазифасидан озод этилди.
Шу пайтгача Тайлоқ тумани ҳокими вазифасида фаолият кўрсатган Баҳодир Саъдуллаев Пастдарғом тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Б.Саъдуллаев 2017 йил август ойида Тайлоқ тумани ҳокими этиб тайинланган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter