Ўзбекистонда 2022 йилдан бошлаб пенсия ёши ҳар йили 6 ойга ошириб борилиши таклиф этилмоқда
Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепцияси муҳокамасига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ахборот хизмати хабар берди.
Семинарда ҳанузгача муносиб пенсия миқдорларига эришишнинг аниқ меъёрлари жорий этилмасдан қолаётгани танқид қилинган. Фуқароларнинг ижтимоий суғурталаш тизимидаги узлуксиз иштирокини рағбатлантиришнинг замонавий механизмларини жорий этиш, пенсионерларнинг моддий таъминланганлик даражасини ошириш, шунингдек барқарор пенсия тизимига эришиш мақсадида ишлаб чиқилган фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш бўйича концепция лойиҳаси жорий йилнинг 28 апрел куни умумҳалқ муҳокамасига қўйилган эди.
Мавзуга доир:
Солиқ концепциясидаги ўзгаришлар пенсия ёши узайтирилишига сабаб бўлиши мумкинми?
2018 йилнинг 25 май куни Олий Мажлис Сенатининг бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар Қўмитаси, Қонунчилик палатаси вакиллари, вазирлик ва идоралар, илмий-тадқиқот институтлари ҳамда БМТ Ривожланиш дастури, Жаҳон банки ва ЮНИСЕФ мутахассислари иштирокида ўтказилган семинарда вазирлик ва идоралар ҳамда кенг жамоатчиликдан пенсия ислоҳотларини амалга ошириш бўйича қабул қилинган дастлабки тавсиялар таҳлил қилинди ва муҳокамаси ўтказилди.
Норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш масаласи, хусусан, «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунинг янги таҳрирда ишлаб чиқилиши батафсил муҳокама қилинди. Бу борада, қонунни чет эл тажрибасини ўрганиш ҳамда мамлакатимизнинг демографик ва ижтимоий-иқтисодий жиҳатларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқиш тўғрисида фикрлар билдирилди.
Шу билан бирга, қонуннинг нормаларида фуқароларнинг пенсия миқдорлари уларнинг меҳнат стажлари давомийлиги ва иш ҳақига боғлиқ бўлиши ҳамда ижтимоий суғурта тизимига фаол қатнашишларини рағбатлантирувчи механизмларини жорий этилиши зарурлиги қайд этилди.
Мавзуга доир:
Пенсия ёшини босқичма-босқич ошириш таклиф этилмоқда
Мутахассис ва экспертлар таъкидлашича, концепцияда ижтимоий адолатлиликни қарор топтириш жиҳатлари инобатга олиниб, ишловчи пенсионерларга тўлиқ пенсияларини тўлаш, пенсия таянч миқдорини ҳисоблашда амалдаги ҳисобга олинадиган чегаравий энг кам ойлик иш ҳақининг 8 баробарини 12 баробаригача ошириш каби таклифларни ўз ичига қамраб олган.
Шунингдек, таклиф этилаётган ислоҳотларнинг ижтимоий аҳамиятга эга эканлигини инобатга олиб, семинар иштирокчилари, шу жумладан ҳалқаро молия институтлари экспертлари, янги таклиф этилаётган нормаларни босқичма-босқич амалга оширилиши зарурлиги тўғрисида фикр билдиришди. Хусусан, дастлабки босқичда талаб этиладиган минимал иш стажини босқичма-босқич ҳар йили, 2019 йилдан бошлаб 10 йилгача ошириши, пенсия ёшини эса 2022 йилдан бошлаб ҳар йили 6 ойга, аёллар учун 58 ёшгача ва эркаклар учун 63 ёшгача ошириб бориш тавсия этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter