Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Петербургда Ўзбекистон ва Озарбайжон фуқаролари ўртасида оммавий муштлашув бўлди

Петербургда Ўзбекистон ва Озарбайжон фуқаролари ўртасида оммавий муштлашув бўлди

Фото: Yandex

Петербургдаги бозорлардан бирида Ўзбекистон ва Озарбайжон фуқаролари ўртасида оммавий муштлашув бўлиб ўтди. Жанжал вақтида жароҳат етказишга ихтисослашган қуролдан ўқ узилгани ва уч киши жароҳатлангани айтилмоқда. Яна бир киши рақибларига тўқмоқ билан ташланган.

«Свободная пресса» томонидан ёзилишича, ҳар икки томондан умумий ҳисобда 8 нафар одам жанжалда қатнашган. Жанжал бозорда жой талашиш оқибатида юзага келган. Айни вақтда полиция суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, бу Ўзбекистон ва Озарбайжон фуқаролари ўртасидаги биринчи жанжал эмас. Аввалроқ, жорий йилнинг 20 июнида Петербургдаги пляжлардан бирида муштлашув бўлиб ўтган эди. Ўша муштлашувда ҳар бир томондан камида 10 нафардан одам қатнашгани айтилганди. Жанжал оқибатида Ўзбекистоннинг 4 фуқароси ва Озарбайжоннинг икки фуқароси ҳамда Россиянинг бир фуқароси полиция томонидан қўлга олинган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг