Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент пахта чайқовчилиги билан шуғулланаётганларни танқид қилди

Президент пахта чайқовчилиги билан шуғулланаётганларни танқид қилди

Президент иштирокида айни пайтда бўлиб ўтаётган йиғилишда толани қайта ишлаш қуввати етарли бўлмаган айрим «уддабуронлар» давлатнинг арзон ресурси ҳисобига пахта «спекуляцияси» билан шуғулланаётгани танқид қилинди.

Маълум қилинишича, тўқимачилик корхоналарининг тижорат кредитидан 2,2 миллиард доллар қарздорлиги бор. Кредитларнинг 90-95 фоизи хорижий валютада, атиги 16 фоиз корхона халқаро сертификатга эга.

«Бундай шароитда корхоналар ташқи бозорда қандай рақобат қилади, кредитини қандай қайтаради?» – дея савол қўйди Президент.

Шунингдек, ҳар бир вилоятда 10-15 тадан тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи борлиги билан уларнинг брендлар билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш, замонавий стандартларга ўтказиш ишлари оқсаётгани кўрсатиб ўтилди.

Андижон, Наманган, Фарғона, Навоий ва Тошкент вилоятларида толани қайта ишлаш қувватлари ўзидаги хомашёга нисбатан 2-2,5 баробар кўп. Шундай бўлса-да, ҳокимлар ҳудудий инвестиция дастурини ишлаб чиқишда ип-калава лойиҳаларини таклиф этиб келаётганига эътироз билдирилди.

Хориждаги дипломатик ваколатхоналаримиз тўқимачилик маҳсулотлари экспортига янада фаол кўмаклашиши муҳимлиги қайд этилди. 

Манба: t.me

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг