Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент янги қонунни имзолади

Президент янги қонунни имзолади

Фото: Президент матбуот хизмати

Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламининг манзилли ва самарали ижтимоий ҳимоя қилиниши кучайтирилади.

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-977-сон, 18.10.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қонун билан айрим қонунларга Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг зиммасига дафн этиш учун нафақани бериш вазифасини юклатишга, унинг хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатларини белгилашга, шунингдек фуқаролик ишлари бўйича судларга ва маъмурий судларга мурожаат қилишда давлат божини тўлашдан озод этишга тааллуқли ўзгартиришлар киритилмоқда.

Бундан ташқари, ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган кексаларга қараб турилган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланиши учун даволаш муассасасининг хулосаси талаб этилмаслиги, шунингдек ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексаларга, ёлғиз яшовчи кексаларга ва ногиронлиги бўлган шахсларга шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилиши назарда тутилмоқда.

Шу билан бирга, умрбод таъминлаш шарти билан уйни (квартирани) бошқа шахсга беришга доир битимлар ва умрбод рента шартномаси тўғрисидаги, шунингдек васийликдаги шахснинг мол-мулкини тақсимлашга доир битимлар ҳамда унинг тақдирини ҳал қилишга қаратилган бошқа битимлар ҳақидаги маълумотлар «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларига тақдим этилиши белгиланмоқда.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг