Президентга хат ёзган боланинг оиласига уй совға қилинди
Давлат раҳбари унга очиқ хат ёзиб, оиласини уй-жой билан таъминлашни сўраган 14 ёшли ўсмирга уй совға қилди. Хатида у онаси билан ижара уйда яшашга, доимий кўчиб юришга мажбур эканини ёзган. Бугун Худойберган Азизовнинг «Facebook»даги саҳифасида хат президентга етиб боргани ва у оилага уй ҳадя қилгани ҳақида пост пайдо бўлди.
«Дунё мўъжизалар ва қаҳрамонларни яхши кўради. Бу ҳақда Бернард Шоу айтган эди, менинг ҳаётимда ҳақиқий мўъжиза содир бўлди ва Президент Шавкат Мирзиёев менинг қаҳрамонимга айланди.
Тўғри айтишар экан, агар ниманидир жуда қаттиқ истасанг, бу албатта содир бўлади деб. Мен онамга ёрдам беришни жуда ҳам хоҳлаган эдим, унга уй олиб беришни истардим. Онамнинг юзида анчадан бери кулгини кўрмаган эдим ва бу мени жуда хафа қиларди», — деб ёзади у саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилоятида яшовчи Худойберган Азизов Президентга хат ёзиб, уй беришни сўраган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter