Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президентнинг сув бўйича фармони эълон қилинди

Президентнинг сув бўйича фармони эълон қилинди

Фото: Xabar.uz

Сув хўжалиги соҳасида бозор механизмлари кенг жорий қилинади. 

«Сув хўжалиги соҳасида бозор механизмларини кенг жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Президент Фармони (ПФ–99-сон, 26.05.2026 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, сув фонди ерларини ижарага беришда Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш» давлат муассасаси ягона буюртмачи этиб белгиланди.

Дарё ва сув хўжалиги объектлари ўзанларини тозалашда қирғоқларнинг ювилишига ва яқин ҳудудларнинг сув босишига сабаб бўлиши мумкин бўлган ҳамда сув оқимига тўсқинлик қилаётган қум-шағал материаллари қазиб олинишига рухсат этилади.

Cув омборлари ва сел-сув омборлари, каналлар, коллекторлар, табиий кўллар ва гидротехника иншоотларини тупроқ материалларидан тозалаш тадбирларига ташаббускор тадбиркорларнинг энг яхши таклифлари асосида тўғридан-тўғри шартнома асосида жалб қилишга рухсат этилади.

Cув омборлари ва сел-сув омборларининг сувдан бўшаган ҳамда тупроқ намлиги сақланган ерларидан самарали фойдаланиш мақсадида ушбу ерлар ташаббускорларга қисқа муддатга экин экишга Давлат муассасаси томонидан электрон онлайн аукцион савдолари орқали ижарага берилади.

Тозаланиши лозим бўлган сув хўжалиги объектининг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун ушбу соҳадаги ихтисослашган нуфузли лойиҳа ташкилотлари жалб этилади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг