Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президентнинг сув бўйича қарори қабул қилинди

Президентнинг сув бўйича қарори қабул қилинди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги оширилади

«Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–47-сон, 05.02.2026 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда сув тежовчи технологияларни жорий этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги тартиби жорий қилинади:

2027 йилдан ҳар йили сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси ва субсидиялар суғориладиган ер майдонларининг сув билан таъминланганлик ҳолатидан келиб чиқиб белгиланади:

- сув билан барқарор таъминланмаган ҳудудда жойлашган суғориладиган ер майдонларида сув тежовчи технологиялар жорий қилинганда, ажратиладиган субсидияларга 1,25 оширувчи коэффициент қўллаган ҳолда ҳисобланади;

- сув билан барқарор таъминланган ҳудудда жойлашган суғориладиган ер майдонларида сув тежовчи технологиялар жорий қилинмаганда, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 2 баробар оширилган миқдорда қўлланилади.

 2027 йилдан шоли етиштириладиган майдонларнинг сувнинг кириш қисми ҳамда балиқчилик хўжалиги ташкил қилинган ер майдонларининг сувнинг кириш ва чиқиш қисмига тадбиркорлар ўз маблағларидан «ақлли» сув ўлчаш ва ҳисоблаш воситаларини ўрнатиши мажбурий этиб белгиланади. 

Бунда «ақлли» сув ўлчаш ва ҳисоблаш воситалари ўрнатилмаганда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 2 баробарга оширилган миқдорда ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг