Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Пул учун виждон сотилганми?» — Тонналаб истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари аниқланмоқда

«Пул учун виждон сотилганми?» — Тонналаб истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари аниқланмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Қибрай туман бўлими томонидан ДСИ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар А.Т. ва У.Х. истеъмолга яроқсиз 2 200 кг товуқ гўштини консерва маҳсулотлари ишлаб чиқариш мақсадида сақлаб келаёганликлари аниқланган.

Департаментининг Гулистон туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро О.С истеъмолчиларнинг ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган 961 кг қорамол гўштини ўзининг бошқарувидаги «Nexia» русумли автотранспорт воситасида Тошкент шаҳридаги мижозларга етказиб бериш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Яккасарой туман бўлими томонидан ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.С. 22 дона полиэтилен қопда истеъмолчиларнинг ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган 612 кг гўшт маҳсулотини ўзининг бошқарувидаги «COBALT» русумли автотранспорт воситасида Тошкент шаҳридаги мижозларга етказиб бериш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланган.

Департаментнинг Сирдарё туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «Сирдарё» ЙПХ масканидан фуқаро Б.Э. бошқарувидаги «COBALT» русумли автомашинасида фуқаро Б.У.га истеъмолчилар ҳаёти ва соғлиги хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган 309,1 кг эчки гўштини Тошкент шаҳрида сотиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланган.

Департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан ДСИ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда, фуқаро О.А. ўзига тегишли  гўшт ва колбаса маҳсулоти ишлаб чиқариш цехида ҳеч қандай тегишли ҳужжатларсиз, истеъмолчилар ҳаёти ва соғлиги хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган жами 240 кг қорамол ва товуқ гўштини муомалага киритиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланган.

Худди шундай, Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса, фуқаро Ш.Э. ўзига тегишли «Damas» русумли автотранспорт воситасида бирламчи ветеринария ҳужжатларисиз, истеъмол учун яроқсиз бўлган 170 кг қорамол гўштини сотиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг