Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Қашқадарё сув таъминоти» мутахассиси пора билан ушланди

«Қашқадарё сув таъминоти» мутахассиси пора билан ушланди

Фото: Прокуратура департаменти

Қашқадарё вилоятида сувдан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича тўпланган ҳужжатларни судга чиқармасликни ваъда қилган мутахассис ушланди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда «Қашқадарё сув таъминоти» АЖ ичимлик сув тизими назорат бўлими мутахассиси С.М. хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаро Х.Б.дан унинг ўғли Н.Б.га нисбатан ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатномани судга чиқармаслик ва қайта ҳисоб-китоб қилиб зарарни йўқ қилиб бериш эвазига 1,2 млн сўм пулларни банк пластик картасига ўтказиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ушбу 1,2 млн сўм пулларнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг