Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Қашқадарё вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими мукаммаллаштирди. Ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи лавозими жорий этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Ушбу лавозимга амалда фаолият юритиб келган Бўтаев Ўткир Умирович тайинланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг Самарқанд вилояти бўлими бошлиғи сифатида фаолият юритиб келган Юлдашев Рустам Даниёрович - вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Вилоят касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармасининг ўқув методик таъминот бўлими бош мутахассиси сифатида ишлаб келган Жўрақулов Ойбек Ўктам ўғли - вилоят ҳокимлиги раҳбар котиби лавозимига тайинланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг