Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қатор ҳудудларда қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Қатор ҳудудларда қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Жорий йил 4-8 апрел кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли, республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан, денгиз сатҳидан 2000 м баландликда қор кўчиш ҳодисалари кузатилиши мумкин.

Ўзгидромет берган маълумотга кўра:

  • Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз туманларида;
  • Сурхондарё вилояти: Бойсун, Сариосиё, Узун туманларида;
  • Самарқанд вилояти: Самарқанд, Ургут туманларида;
  • Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;
  • Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари)да;
  • Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи бор.

Шунингдек, тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан, эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг