Қаттақўрғон — Пастдарғом йўналишида таъмирдан чиққан антиқа йўл (фото)
«Xabar.uz» манбасининг маълум қилишича, Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон ва Пастдарғом туманини боғлаб турувчи деярли 40 километрлик йўл таъмирталаб аҳволда бўлган. Яқинда қисқа вақт ичида йўлнинг фақат бир қисми текисланиб, янги асфалт ётқизилган.
Бу ҳайдовчиларнинг кўнглидагидек иш бўлган дейиш мумкин. Лекин йўлнинг бу текис ҳолга келган қисми ҳайдовчилар учун аслида хавфли кўриниш олган. Албатта, бунга биринчи навбатда уларнинг ўзлари айбдор. Ҳар қандай шароитда ҳам йўл қоидаларига амал қилиниши керак. Бироқ, узоқ масофали йўлнинг фақат биргина қатнов қисми таъмирлангани ушбу йўлакка барча автоуловлар жойлашиб олишига, ҳатто қарши томондан келаётган машиналар ҳам шу йўлакка тушиб олишига сабаб бўлаяпти экан.
Айтилишича, йўлнинг бошқа қатнов қисми ҳали таъмирланмаган. Ҳайдовчи зоти ўзига текис йўл қидиришга ўрганиб қолган. Қолаверса, бир-бирига йўл беришга бўйни ёр бермайдиганлари ҳам бор. Ҳайдовчи ва йўловчиларга бу хавфдан бирор зарар етмасидан бурун йўлнинг қолган қисмлари ҳам белгиланган тартибда таъмирланса яхши бўлар эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter