Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Боксчи чемпион бўлганидан бир ҳафта ўтиб вафот этди

Боксчи чемпион бўлганидан бир ҳафта ўтиб вафот этди

Фото: PaulLABamba/X

Пуэрто-Риколик боксчи Пол Бамба 36 ёшида вафот этди. Бу ҳақда унинг оиласи ҳамда менежери маълум қилди.

Спортчининг ўлими сабаби айтилмаган.

2024 йилда Бамба 14 та жанг ўтказган. Сўнгги жангида 21 декабр куни мексикалик Рохелио Медина Лунага қарши рингга кўтарилиб, WBA талқини бўйича биринчи оғир вазн тоифасида чемпионликни қўлга киритганди.

Пол Бамба профессионал боксдаги фаолиятида жами 22 жанг ўтказиб, 19 тасида ғалаба қозонган, учтасида мағлубиятга учраган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг