Қидирувдаги машина эгасининг ҳийласи маълум бўлди
Мажбурий ижро бюросининг Бешариқ тумани бўлими иш юритувида қарздор «BR» МЧЖдан Давлат солиқ инспекцияси фойдасига 6 миллиард сўм ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжати мавжуд.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор корхона балансида бўлган «Nexia 3» русумли, давлат рақами 40 *129** бўлган автотранспорт воситасига қидирув эълон қилинган эди.
Олиб борилган тезкор чоралар натижасида мазкур автомашина қарздор томонидан давлат рақами ноқонуний равишда 40 * 732** га алмаштирилиб, йўлларда ҳаракатланиб юргани аниқланди.
Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда жарима майдонига олиб кирилди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан қонуний чоралар кўрилмоқда ва ижро ҳаракатлари давом этмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter