Қирғизистондан 20 млрд сўмлик тилла буюмларни олиб кирганлар ушланди

Давлат чегараларини қўриқлаш ва товар-моддий бойликлар контрабандасига қарши курашиш йўналишида ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида Фарғона туманида яшовчи икки фуқаро (1991 ва 1993 й.т.) қўлга олинган.

Улардан қўшни Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда давлат чегараси орқали мамлакатимизга олиб ўтилган тахминий қиймати 20 млрд сўмлик, умумий оғирлиги 19 кг 119 гр бўлган тилла заргарлик буюмлари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Олинган далилий ашёлар экспертизага юборилиб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатиш масаласи кўриб чиқилмоқда, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter