Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қисқа муддатли визалар Японияда ишлашга мўлжалланмаган — элчихона

Қисқа муддатли визалар Японияда ишлашга мўлжалланмаган — элчихона

Фото: iWorld

8 май куни Япония Иммиграция хизматлари агентлиги Японияда ноқонуний равишда бўлиб турган яна бир нафар Ўзбекистон фуқаросини депортация қилди. Мазкур фуқаро Японияга бизнес мақсадида қисқа муддатли виза билан кириб келган ва яшаш муддати тугаганидан кейин ҳам мамлакатда қолиб кетган. Бу ҳақда Япониянинг Тошкент шаҳридаги элчихонаси хабар берди.

Япония аввал ҳам худди шу қоидабузарлик сабабли икки нафар ўзбекистонликни депортация қилганди.

Элчихонанинг таъкидлашича, «Туризм», «Бизнес», «Қариндошлар ёки танишларни йўқлаш» каби мақсадларда бериладиган қисқа муддатли визалар меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун мўлжалланмаган. Ушбу виза билан мамлакатда ишлаш ва узоқ муддат қолиш тақиқланади. Ноқонуний яшаш ёки ноқонуний меҳнат фаолияти аниқланган тақдирда, бундай шахслар полиция томонидан ҳибсга олиниб, иммиграция марказларига жойлаштирилади ва депортация қилиш каби қатъий чоралар кўрилади.

«Бундан ташқари, Япония ҳукумати қоидабузарлар ҳақидаги маълумотларни Ўзбекистон ҳукуматига тақдим этаётгани сабабли, Ўзбекистонга қайтгандан кейин ҳам тегишли чоралар кўрилиши мумкин. Шу сабабли, «Японияда ишлаш мумкин» деган турли таклифларга осонгина ишониб қолмаслик учун огоҳ бўлишингизни сўраймиз», — дейилади элчихона хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг