Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қора ва рангли металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш лицензияланади

Қора ва рангли металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш лицензияланади

Қора ва рангли металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш лицензияланади. 

Қонун (ЎРҚ–1113-сон, 15.01.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қонун билан киритилган қўшимчаларга кўра, қуйидаги фаолият турларини амалга ошириш учун лицензиялаш тартиби жорий этилиши белгиланди:

- қора металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш;

- рангли металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш;

- табиий газнинг улгуржи ва чакана савдоси.

Мазкур фаолият турлари бўйича лицензия олишда қуйидаги миқдорларда давлат божи ундирилиши белгиланди:

- қора ва рангли металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш, реализация қилиш фаолияти – БҲМнинг 10 баравари миқдорида;

- табиий газнинг улгуржи ва чакана савдоси – БҲМнинг 30 баравари миқдорида.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг