Қуйи Чирчиқ тумани ҳокими вазифасидан озод этилди
![Қуйи Чирчиқ тумани ҳокими вазифасидан озод этилди](https://xabar.uz/static/crop/2/3/920__95_237638203.jpg)
Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи маҳсулот республикадаги ўртача даражадан паст бўлгани учун Президент топшириғига кўра Қуйи Чирчиқ тумани ҳокими вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан хабар бериб ўтилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти ҳокимлигида ўтаётган видеоселектор давомида қатор ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатни кескин танқид қилиб ўтди.
– Қуйи Чирчиқ, Бекобод, Оҳангарон, Бўка...
Аҳоли яшаш шароити республикага нисбатан 3 баравар кам.
Вилоятда 121 минг киши ишсиз, 117 минг киши хорижда – ишлагани кетган, 137 минг ёш иқтисодий оғир аҳволда.
117 минг киши - хорижда. Шулар биздан розими? Онаси ҳар куни боласини дуо қилмагани учун биздан розими?
Нуронийлар гапирмайди. «Бағрикенгмиз, бағрикенгмиз...»
Гапиринглар. Аччиқ-аччиқ қилиб гапиринглар, – дейди Шавкат Мирзиёев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter