Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Рақобат қўмитасининг янги раиси ҳудудий органлар раҳбарларини огоҳлантирди

Рақобат қўмитасининг янги раиси ҳудудий органлар раҳбарларини огоҳлантирди

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ҳалилилло Тўрахўжаев бошчилигида Қўмитанинг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди.

Унда марказий аппарат ва 14 та ҳудудий орган раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилишда 2024 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлар ва уларнинг натижалари танқидий руҳда кўриб чиқилди.

Йиғилишда Қўмита раиси томонидан ҳудудларда рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишида ишлар қониқарсизлиги шунингдек,

  • давлат харидлари;
  • тил бириктиришлар ва картел келишувлар;
  • иқтисодий концентрация;
  • қонун ҳужжатларининг рақобатга таъсири;
  • монополияга қарши тартибга солиш, нархлар ва тарифларни назорат қилиш
  • истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишларида ишлар самарали йўлга қўйилмаганлиги таъкидлаб ўтилди.

Муҳокама давомида Андижон (У.Жўраев), Навоий (А.Муҳаммадиев), Сурхондарё (Ф.Саматов), Бухоро (Н.Жабборов), Хоразм (Д.Абдукаримов), Қорақалпоғистон Республикаси (Д.Давлетов) ҳудудий орган раҳбарлари тизимли ишларни йўлга қўймаганлиги учун огоҳлантирилди.

Шунингдек, Қўмита раиси томонидан барча ҳудудий орган раҳбарлари бундан кейин янгича ишлаш тизимини тубдан кўриб чиқиш, ишни қандай ташкил этиш ва бу бўйича шахсий жавобгарлик юзасидан огоҳлантирилди ва ишда натижани кўрсатиш учун 3 ойлик муддат берилди.

Йиғилиш давомида Қўмита тизимидаги барча масъул раҳбарлар Рақобат қўмитасининг ўз функционал вазифаларини сифатли ва сўзсиз бажариши шартлиги таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, Ҳалилилло Тўрахўжаев бир неча кун аввал Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси этиб тайинланганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг