Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Республика даражасидаги 250 та ваколат қуйи тизимларга ўтказилади – лойиҳа

Республика даражасидаги 250 та ваколат қуйи тизимларга ўтказилади – лойиҳа

Ўзбекистонда давлат бошқарувини номарказлаштириш бўйича янги босқич бошланиши мумкин. Муҳокамага қўйилган «Давлат бошқарувини 2030 йилгача номарказлаштириш стратегияси» лойиҳасига кўра, келгуси йилларда республика даражасида амалга оширилаётган 250 та функция ва ваколат маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ўтказилади.

Ҳужжатда қайд этилишича, мазкур ислоҳотнинг асосий мақсади қарор қабул қилиш жараёнларини аҳолига яқинлаштириш, ҳудудларнинг мустақиллигини ошириш ва маҳаллий муаммоларни жойида ҳал қилиш имкониятларини кенгайтиришдан иборат.

Бугунги кунда кўплаб масалалар бўйича қарор қабул қилиш ваколати марказий идораларда сақланиб қолмоқда. Натижада айрим ҳудудлардаги муаммоларни ҳал қилиш учун вилоят ёки республика даражасидаги келишув ва рухсатларни кутишга тўғри келади. Янги стратегия ана шу бюрократик жараёнларни қисқартиришни кўзда тутади.

Лойиҳага мувофиқ, ваколатларни ўтказиш босқичма-босқич амалга оширилади. Шунингдек, маҳаллий ҳокимликларнинг молиявий имкониятларини кенгайтириш, бюджет мустақиллигини ошириш ва давлат хизматларининг бир қисмини жойларда ташкил этиш чоралари ҳам назарда тутилган.

Стратегия лойиҳаси ҳозирча жамоатчилик муҳокамасида бўлиб, унга таклиф ва мулоҳазалар киритилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг