Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Саида Мирзиёева ўз аммаси, Президентни тарбиялаган аёл ҳақида гапирди

Саида Мирзиёева ўз аммаси, Президентни тарбиялаган аёл ҳақида гапирди

Айни пайтда пойтахтимизда бўлиб ўтаётган «Ўзбегим аёли» фестивалида сўзга чиққан Саида Мирзиёева оиласи билан боғлиқ воқеаларни гапириб ўтди.

— Менинг аммам борлар, Дадамнинг опалари. Уларни жудаям яхши кўраман, — деди С. Мирзиёева. — Мени опичлаб катта қилганлар. Бувим вафот этганларида дадам 9, опалари 12 ёшда бўлганлар. Мана шу 12 ёшлик қизалоқ она ўрнида дадамни вояга етказганлар. Ўқишга кириб, Самарқандга кетган пайтлари ҳам стипендияни ўзларига ишлатмай укалари, яъни дадам билан баҳам кўрганлар.

Ўзлари ёшгина бўлиб онасиз қолган укага ғамхўрлик қилиш улар учун табиий ҳол эди. «Мен қаҳрамонлик кўрсатяпман», деган гап аммажонимнинг хаёлига ҳам келмаган.

Очиғини айтсам, аммажоним билан муносабатимиз бизнинг ажойиб. Бир-биримизга муҳаббатимиз чексиз. Ҳар бир чиқишим бўлса ёки бирор жойда муваффақиятга эришсам, телефон қиладилар ёки смс ёзиб қўядилар: «Болажоним, баракалла, сен билан ғурурланаман. Мен доим олдингдаман», дейди.

Куни кеча Дубайга форумга бордик. «Глобал аёллар форуми»да иштирок этганимда нутқ сўзладим. Форумдан кейин телефон бўлмади. Ҳайронман аммам нега жим ёки чиқишимни кўрмай қолдиларми ёки мазалари йўқмикин деб хавотирга тушиб қолдим. Йўқ, билсам агар «айфон»лари бузилиб қолибди. 65 ёшда бўлсалар ҳам айфонда ўтирадилар, ҳар доим телефон қилиб ёки ёзиб қўядилар, ҳар куни гаплашиб турамиз...»

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг