Саида Мирзиёева пойтахтда муҳим лойиҳа бошланганини эълон қилди
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева давлат раҳбарининг транспорт тизимини модернизация қилишга оид қарори ижроси доирасида амалий ишлар бошланганини маълум қилди.
Қайд этилишича, мазкур қарорни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида махсус ташкил этилган Йўл ҳаракатини ташкил этиш марказида Тошкент шаҳридаги тирбандликларни камайтириш, экологик ҳолатни яхшилаш ҳамда жамоат транспорти устидан назоратни кучайтириш масалалари бўйича тақдимот ўтказилган.

Тақдим этилган ҳисоботларга кўра, яқин кунларда пойтахтда “ақлли” светофорлар ўрнатиш, йўлларга халқаро стандартларга мос чизиқлар тортиш ҳамда автотураргоҳларни тўғри ташкил этиш бўйича кенг кўламли ишлар бошланади.

Саида Мирзиёева шаҳар ҳокими бошчилигидаги жамоа қарор ижросини тўлақонли таъминлаш учун бор куч ва имкониятларини сафарбар этишига умид билдирган. Шунингдек, у лойиҳанинг бажарилишини шахсан назорат қилиб боришини таъкидлаган.

Маълум қилинишича, пойтахт учун ўта муҳим бўлган ушбу лойиҳа транспорт тизимини янада самарали ва хавфсиз қилишга қаратилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter